Янги мактаб дарсликлари муаллифларига қаратилган ҳужумлар қанчалик асосли? «Газета.uz» муаллифлардан ўзгаришларни содда тилда тушунтириб беришни сўради. Уларнинг таъкидлашича, янги дарсликлар мулоқот қилиш, танқидий фикрлаш, изланиш ва муаммоларни ҳал этишни кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Мактабларда она тили дарсликлари турли грамматик қоидалардан имкон қадар тозаланади, деб хабар берди Республика таълим маркази. Қолаверса, бундан кейин «ўтимли ва ўтимсиз феъллар», «воситали-воситасиз тўлдирувчилар», «феъл кесим ва от кесим», «сифатловчи-сифатланмиш» ва шу каби мавзулар она тили дарсликларидан чиқариб ташланади. Шунга мувофиқ, келгусида ДТМ тестларининг баҳолаш мезонлари ҳам ўзгаради.
2022−2023-ўқув йилидан 1−2-синф ўқувчилари учун «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» фанидан уйга вазифа бериш ва баҳолаш бекор қилинади. Қолаверса, ушбу дарсликдан йиллик баҳони чораклик баҳолар асосида қўйиш амалиёти тугатилади. Шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларига тез ўқиш талаби қўйилмайди. Республика таълим маркази ахборот хизмати раҳбари Моҳира Нуруллаева янги тартиблар бўйича тушунтириш берди.
Республика таълим маркази мутахассислари янги миллий ўқув дастури учун дарсликлар тайёрлаш жараёни қандай кетаётгани ҳақида сўзлаб беришди. Cambridge`нинг АКТ бўйича дарсликлари маҳаллийлаштирилди, Франция ва Германиянинг француз ва немис тиллари дарсликларини маҳаллийлаштириш режа қилинган. Миллий муаллифларнинг янги дарсликларида танқидий ва ижодий фикрлашни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда, бироқ, муаллифлар мактаби ҳали шаклланмаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг